NUR
2 Шоҳлар 20
1Ўша пайтда Бенямин қабиласидан Шеба деган ярамас бир одам шу ерда — Гилгалда эди. У Бихри деганнинг ўғли эди. Шеба бурғу чалиб, шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй, Исроил эрлари, ҳамма ўз уйига қайтсин!”
2Шундан кейин жамики Исроил одамлари Довудни тарк этиб, Шебага эргашиб, кетиб қолишди. Яҳудо халқи эса ўзларининг шоҳига содиқ қолиб, Иордан дарёсидан Қуддусгача унга ҳамроҳ бўлишди.
3Шоҳ Довуд Қуддусдаги саройига етиб боргач, саройга қараб туринглар, деб қолдириб кетган ўнта канизагини алоҳида уйда сақлашни буюрди. Довуд уларни боқди, лекин бирортаси билан бирга бўлмади. Канизаклар эса умрларининг охиригача назорат остида, бева хотинлар каби яшадилар.