NUR

2 Шоҳлар 17

1Охитўфел Абсаломга шундай деди: — Ижозат берсанг, ўн икки минг кишини танлаб оламан, шу бугуноқ кечаси отланиб, Довуднинг орқасидан тушаман.

2Довуд чарчаган, ҳолдан тойган, унга ҳужум қилиб қўрқитсам, ёнидагиларнинг ҳаммаси қочиб кетади. Мен фақат шоҳ Довудни ўлдираман, холос.

3Кейин жамики халқни сенинг ихтиёрингга қайтариб олиб келаман. Ўзинг қидираётган одамни топиб ўлдирсанг бўлди — ҳамма сенга бош эгади, бутун халқ тинчийди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →