NUR

2 Шоҳлар 16

1Довуд Зайтун тоғининг нариги томонига ошиб ўтаётганда, Мефибоситнинг хизматкори Зибахга дуч келиб қолди. Зибах эгарланган иккита эшак устига икки юзта нон, юз ҳовуч майиз, юз ҳовуч ҳўл мева ва бир меш шароб юклаб олган эди.

2— Буларни нимага олиб келдинг? — деб сўради шоҳ Зибахдан. — Эшакларни шоҳнинг хонадони аҳли минади, нон билан ҳўл меваларни йигитлар ейди, шаробни эса саҳрода толиқиб сулайиб қолганлар ичади, — деб жавоб берди Зибах.

3— Хўжайинингнинг набираси қаерда? — сўради Довуд. — Мефибосит Қуддусда қолди, — деди Зибах. — Исроил халқи бугун бобомнинг шоҳлигини менга қайтариб беради, деб ўйлаяпти у.

Nur ilovasida to'liq o'qish →