NUR
2 Шоҳлар 10
1Орадан бир қанча вақт ўтгач, Оммон шоҳи Нахош оламдан ўтиб, ўрнига ўғли Ханун шоҳ бўлди.
2Довуд: “Нахош менга содиқ эди, мен ҳам унинг ўғли Ханунга содиқ бўлайин”, деб кўнглидан ўтказди. Шундай қилиб, отаси вафоти муносабати билан тасалли бериш учун Довуд ўз элчиларини унинг ҳузурига жўнатди. Довуднинг элчилари Оммон юртига боргач,
3Оммон беклари ўзларининг шоҳи Ханунга шундай деб ўргатишди: “Довуд бу одамларини отангиз ҳурмати учун жўнатган, деб ўйлайсизми? Йўқ, Довуд элчиларини сизнинг ҳузурингизга ёмон ният билан юборган, у шаҳарни кузатиб, текшириб, кейин қўлга киритмоқчи.”