NUR
4 Шоҳлар 5
1Орам шоҳининг Нўмон деган лашкарбошиси бор эди. Хўжайини уни жуда улуғлар ва ҳурмат қилар эди, чунки Эгамиз Нўмон орқали Орамга ғалаба ато қиларди. Нўмон жуда довюрак жангчи эди–ю, лекин тери касаллигига чалинган эди.
2Орам лашкарлари Исроил юртига бостириб борганларида, кичкина қизчани асир қилиб олиб кетган эдилар. Қизча Нўмоннинг хотинига чўрилик қиларди.
3Қизча бир куни бекасига айтиб қолди: — Агар тўрам Самариядаги пайғамбар ҳузурига борганларида эди, ўша пайғамбар тўрамга шифо берган бўларди.