NUR
4 Шоҳлар 25
1Зидқиё шоҳлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи куни Бобил шоҳи Навухадназар ҳамма лашкари билан Қуддус атрофига келиб, қароргоҳ қурди. Шаҳар девори атрофида баланд қурилмалар ясатди.
2Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди.
3Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очлик шу қадар кучайдики, халқ бир луқма нон тополмай қолди.