NUR

4 Шоҳлар 24

1Яҳудо шоҳи Ёҳайиқим ҳукмдорлиги даврида Бобил шоҳи Навухадназар Яҳудога ҳужум қилди. Ёҳайиқим уч йил унинг ҳукмронлиги остида бўлди. Охири у Навухадназарга қарши исён кўтарди.

2Эгамиз Ўз қуллари пайғамбарлар орқали айтганига кўра, Яҳудо халқига қарши Бобил, Орам, Мўаб ва Оммон босқинчи тўдаларини юбориб, бу юрт халқини йўқ қилмоқчи бўлди.

3Эгамизнинг амри билан Яҳудо халқининг бошига кўп кулфат келди. Манаше қилган ҳамма гуноҳлар учун, беайбларнинг қонини тўккани учун, Эгамиз Яҳудо халқини Ўз ҳузуридан ҳайдамоқчи бўлди. Манаше Қуддусни беайбларнинг қонига ботирган эди. Эгамиз Манашени бу қилмиши учун кечирмоқчи эмасди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →