NUR
4 Шоҳлар 20
1Ўша кунлари Ҳизқиё қаттиқ касал бўлиб қолди. Ишаё пайғамбар унинг ҳузурига келиб, шундай деди: “ Эгамиз шундай айтмоқда: ‘Тайёргарлигингни кўриб қўявер, тузалмайсан энди, ўласан.’”
2Ҳизқиё юзини деворга буриб, Эгамизга ёлворди:
3“Эй, Эгам! Чин қалбимдан Сенга содиқ бўлиб, йўлларингдан юрганимни ва олдингда тўғри ишлар қилганимни эсла.” Шундай деб аччиқ–аччиқ йиғлади.