NUR

4 Шоҳлар 19

1Шоҳ Ҳизқиё юз берган воқеаларни эшитгач, қайғудан либосларини йиртиб, қанорга ўраниб, Эгамизнинг уйига борди.

2Бош вазир Элияқимни, котиб Шавнани ва оқсоқол руҳонийларни Омиз ўғли Ишаё пайғамбар ҳузурига юборди. Ҳаммалари қанорга ўраниб олган эдилар.

3Улар Ишаёнинг ҳузурига бориб, шундай дедилар: — Ҳизқиё айтяптики: “Бугун жафо чекяпмиз, жазо оляпмиз, шарманда бўляпмиз. Биз кўзи ёриётган, лекин туғиш учун мадори қолмаган аёлга ўхшаймиз.

Nur ilovasida to'liq o'qish →