NUR
2 Коринфликларга 1
1Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен — Павлусдан ва биродаримиз Тимўтийдан Худонинг Коринф шаҳридаги жамоатига ҳамда Ахая ҳудудидаги барча Худонинг азизларига салом!
2Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳ сизларга инояту тинчлик ато қилсин.
3Раббимиз Исо Масиҳнинг отаси Худога, ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо — марҳаматли Отага ҳамду санолар бўлсин!