NUR

2 Солномалар 7

1Сулаймон ибодат қилиб бўлиши биланоқ, осмондан аланга тушиб, куйдириладиган ва бошқа қурбонликларни ямлаб юборди. Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирди.

2Шунинг учун руҳонийлар Эгамизнинг уйига кира олмадилар.

3Жамики Исроил халқи олов тушганини ва Эгамизнинг улуғворлиги Маъбадни тўлдирганини кўргач, ҳаммалари ерга мук тушиб, таъзим қилдилар ва Эгамизга сажда қилиб, Унга шукрона айтдилар: “Эгамиз яхшидир, Унинг содиқ севгиси абадийдир.”

Nur ilovasida to'liq o'qish →