NUR
2 Солномалар 35
1Шоҳ Йўшиё Қуддусда Эгамизнинг шарафига Фисиҳ зиёфатини нишонлади. Биринчи ойнинг ўн тўртинчи куни Фисиҳ қўзилари қурбонлик қилинди.
2Йўшиё руҳонийларни хизматга тайинлаб, Эгамизнинг уйидаги хизматга уларни рағбатлантирди.
3Сўнг Эгамизга бағишланган ва халққа таълим берган левиларга деди: “ Муқаддас сандиқни Исроил шоҳи Довуд ўғли Сулаймон қурган Эгамизнинг уйига олиб киринглар. Сандиқни бундан буён елкангизда кўтариб юришингизнинг эҳтиёжи йўқ. Энди Эгангиз Худога ва Унинг халқи Исроилга хизмат қилинглар.