NUR

2 Солномалар 20

1Орадан бир оз вақт ўтгач, Мўaбликлар билан Оммонликлар ҳамда Мавун халқининг бир қисми Ёҳушафатга қарши урушгани отландилар.

2Хабарчилар келиб, Ёҳушафатга: “Сон–саноқсиз лашкар Эдомдан, Ўлик денгизнинг нариги қирғоғидан сизга қарши келмоқда. Улар Хазазон–Тамарни қўлга киритиб бўлишган”, деб айтдилар. (Хазазон–Тамарнинг бошқа номи Энгеди эди.)

3Ёҳушафат қўрқиб кетди. У Эгамизнинг хоҳиш–иродасини билмоқчи бўлиб, бутун Яҳудо бўйлаб рўза эълон қилди.

Nur ilovasida to'liq o'qish →