NUR

2 Солномалар 18

1Ёҳушафат ниҳоятда бой бўлиб, обрўси ошиб кетди. У ўғлига Исроил шоҳи Ахабнинг қизини олиб бериб, Ахаб билан алоқасини мустаҳкамлади.

2Орадан бир неча йил ўтгач, Ёҳушафат Ахабни кўргани Самария шаҳрига борди. Ахаб Ёҳушафат ва унинг ҳамроҳлари шарафига кўплаб мол–қўй сўйди. У Ёҳушафатни Гиладдаги Рамўт шаҳрига ҳужум қилишга кўндирмоқчи бўлиб,

3— Гиладдаги Рамўт учун жанг қилмоққа мен билан борасанми? — деб сўради. — Мени гўё ўзинг деб бил, халқимни ўзингнинг халқинг деб бил. Биз сен билан бирга урушга борамиз, — деди Яҳудо шоҳи Ёҳушафат унга.

Nur ilovasida to'liq o'qish →