NUR
1 Салоникаликларга 4
1Хуллас, эй биродарлар, Худони мамнун қилиб яшашни биздан ўргандингиз. Ҳа, мана шу тарзда яшаяпсиз. Энди Раббимиз Исо номидан сизларга ёлворамиз, шу тарзда яшашга астойдил ҳаракат қилаверинг.
2Раббимиз Исо бизга берган ваколат билан сизларга қандай йўл–йўриқ кўрсатганимизни биласиз.
3Сизларнинг муқаддас бўлишингиз Худонинг иродасидир. Шунинг учун жинсий ахлоқсизлик қилманг.