NUR
1 Салоникаликларга 3
1Охири чидай олмадик. Укамиз Тимўтийни олдингизга юборишга қарор қилдик. Биз Афина шаҳрида ёлғиз қолдик. Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни тарғиб этишдаги Худонинг хизматида Тимўтий бизнинг ҳамкоримиздир. Азоб–уқубатлар туфайли йўлдан тоймаслигингиз учун Тимўтий сизларни имонда мустаҳкамлаб, далда берсин, дедик. Қийинчиликларга учрашимиз пешонамизга ёзилганини ўзингиз биласиз–ку!
2Ахир, азоб–уқубатларга учраймиз, деб олдингизда бўлганимизда сизларни огоҳлантиргандик. Мана, биз айтганимиздек бўлди.
3Шунинг учун ортиқча чидай олмай, имонингиз ҳақида билиб келсин, деб Тимўтийни юбордим. Шайтон сизларни васвасага солиб, ишимизни бекор қилмагандир, деб умид қилган эдим.