NUR
1 Шоҳлар 31
1Филистлар эса шу пайтда Исроил лашкари билан жанг қилишаётган эди. Исроил лашкари Филистларнинг олдига тушиб қочиб, кўплари Гилбова тоғида ҳалок бўлди.
2Энди Филистлар Шоул билан унинг ўғиллари ортидан тушдилар. Натижада Шоулнинг ўғиллари Йўнатан, Абунадов ва Малкишува ўлдирилди.
3Шоулнинг атрофида жанг тобора авжига чиқди. Шу пайт Филист камончилари Шоулга қарата ўқ отдилар. Шоул оғир яраланди.