NUR
1 Шоҳлар 3
1Ўспирин Шомуил Элахнинг қўли остида Эгамизга хизмат қилиб юрарди. Ўша пайтлари Эгамизнинг каломи кам келар, ваҳий ҳам аҳён–аҳёнда бўларди.
2Бир куни кеч кирган, кўзлари хиралашиб, кўрмайдиган бўлиб қолган Элах ётоғида ётарди.
3Шомуил эса Эгамизнинг Маъбадида ётган эди, Худонинг сандиғи ҳам ўша ерда эди. Худонинг чироғи ҳали ҳам ёниб турарди.