NUR
1 Шоҳлар 26
1Зифликлар Гивога Шоулнинг ҳузурига келиб: “Довуд Йишмон четидаги Хахило тепалигида яшириниб юрибди”, деб хабар етказишди.
2Шоул уч мингта сараланган Исроил сипоҳи билан Довудни қидириб Зиф дашт–биёбонига борди.
3У Хахило тепалигидаги йўл бўйида қароргоҳ қурди, бу тепалик Йишмон саҳросининг четида эди. Довуд ҳали ҳам саҳрода яшириниб юрарди. Ўз орқасидан Шоулнинг тушганини билиб, Довуд