NUR
1 Шоҳлар 2
1Ханна шундай ибодат қилди: “ Эгам туфайли кўнглим тоғдай кўтарилди, Қувватимни оширган Ўшадир. Душманларим олдида мақтанурман, Нажот берганинг–чун севинурман.
2Эгам — танҳо ва ҳақиқий Худо, Ҳа, Сендан бошқаси йўқ, эй, Эгам. Худойимиздай қоя йўқдир.
3Ортиқ манманликка берилманг оғиз кўпиртириб, Оғзингиздан кибрли сўзлар чиқмасин. У ҳаммасини биладиган Худодир, У одамларнинг хатти–ҳаракатини ҳукм қилади.