NUR

1 Бутрус 3

1Эгамиз ҳақи–ҳурмати, сиз, хотинлар, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Эрларингиз Хушхабарни рад этишса ҳам, уларга итоат этинглар. Сизнинг ибратли хулқ–атворингиз ҳар қандай сўздан кўра таъсирлироқ бўлади. Эрларингиз покиза ҳаётингизни ва Худодан қўрқиб яшаётганингизни кўриб, имонга келишади.

2Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, олтин тақинчоқлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб–зийнатдан иборат бўлмасин.

3Аммо қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Худонинг назарида бундай гўзалликнинг қадри юксакдир.

Nur ilovasida to'liq o'qish →