NUR
3 Шоҳлар 21
1Воқеалар кетидан воқеалар юз бераверди. Йизрил шаҳрида, Самария шоҳи Ахабнинг саройи ёнида шу ерлик Навўт деган одамнинг узумзори бор эди.
2— Узумзорингни менга бер, мен у ерни полиз қиламан, — деди Ахаб Навўтга. — Узумзоринг менинг уйимга яқин. Ўша жойнинг ўрнига мен сенга ундан ҳам яхшироқ узумзор бераман. Истасанг, баҳосини айт, кумуш берайин.
3— Оталаримдан қолган меросни сизга бераманми?! Худо сақласин, — жавоб қайтарди Навўт Ахабга.