NUR
3 Шоҳлар 18
1Орадан анча кунлар ўтди. Ниҳоят, қурғоқчиликнинг учинчи йили Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди: — Ахабнинг ҳузурига бор. Мен ер юзига ёмғир ёғдираман.
2Илёс Ахабга кўрингани кетди. Бу вақтда Самарияда даҳшатли очарчилик ҳукм сурарди.
3Ахаб сарой бошқарувчиси Ободиёни чақирди. Ободиё Эгамиздан жуда қўрқарди.