NUR
3 Шоҳлар 17
1Гиладнинг Тишба шаҳридан бўлган Илёс Ахабга деди: — Мен хизмат қилаётган Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шоҳид! Мен айтмагунимча, шу йилларда на шудринг тушади, на ёмғир ёғади.
2Илёсга Эгамиз шу сўзларни аён қилди:
3— Бу ердан кет, шарқ томонга бор. Иордан дарёси шарқидаги Харит жилғаси ёнида беркиниб ол.