NUR
3 Шоҳлар 15
1Исроил шоҳи Ерибом ҳукмронлик қилаётганига ўн саккиз йил бўлганда, Абиё Яҳудога шоҳ бўлди.
2У Қуддусда уч йил шоҳлик қилди. Онасининг исми Махо бўлиб, у Абсаломнинг қизи эди.
3Абиё ҳам отасининг илгари қилган гуноҳларини давом эттирди. У ўзининг Эгаси Худога чин дилдан боғланган бобоси Довуд сингари эмас эди.