NUR
3 Шоҳлар 12
1Рахабом Шакам шаҳрига кетди. Жамики Исроил халқи ҳам, Рахабомни шоҳ қилиб кўтарамиз, деб Шакамга келишди.
2Набат ўғли Ерибом бу ҳақда эшитиб, Мисрдан қайтди. У Сулаймоннинг дастидан Мисрга қочиб кетганича, ҳануз ўша ерда эди.
3Исроил халқи одам юбориб, уни айттириб келди. Сўнгра Ерибом билан барча Исроил жамоаси Рахабом ҳузурига келиб, унга шу гапни айтишди: