NUR
1 Коринфликларга 4
1Одамлар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир–асрорларини баён этишга масъул инсонлар, деб билишлари керак.
2Биздан талаб қилинган нарса ишончли бўлишдир.
3Мени сизлар ҳукм қиласизларми ёки маҳкамада ҳукм қилишадими, менга фарқи йўқ. Мен ўзимни ўзим ҳам ҳукм қилмайман.