NUR
1 Солномалар 9
1Шундай қилиб, бутун Исроил халқи насабномада қайд этилиб, бу маълумотларнинг ҳаммаси “Исроил шоҳлари китоби”га киритилган. Яҳудо халқи Эгамизга килган бевафолиги учун Бобилга сургун қилинган эди.
2Биринчи бўлиб сургундан ўз шаҳарларидаги мулкларига оддий халқ қайтиб келди. Улар билан бирга баъзи руҳонийлар, левилар ва Маъбад хизматкорлари ҳам қайтишганди.
3Яҳудо, Бенямин, Эфрайим ва Манаше қабиласидан бўлганлар Қуддусга бориб ўрнашдилар. Қайтиб келганлар орасида қуйидагилар бор эди: