NUR
1 Солномалар 7
1Иссахорнинг Тўло, Пувах, Ёшув ва Шимрон деган тўртта ўғли бор эди.
2Тўлонинг олтита ўғли бор эди: Уззи, Рафиё, Ёриёл, Яхмай, Йибсам ва Шомуил. Улар ўз хонадонларининг уруғбошилари эдилар. Шоҳ Довуд даврида Тўлонинг насабномасида 22.600 та жангчи қайд этилган эди.
3Уззининг Йизрахиё деган ўғли бор эди. Йизрахиёнинг тўртта ўғли бўлиб, исмлари Микойил, Ободиё, Йўэл ва Ишшиё эди. Йизрахиё ва унинг ўғиллари уруғбошилар эди.