NUR
1 Солномалар 3
1Довуд Хевронда турган пайтда туғилган ўғиллари мана шулар эди: тўнғичи — Омнўн, у Йизриллик Охинавамдан туғилган. Иккинчиси — Дониёр, у Кармиллик Обигайлдан туғилган.
2Учинчиси — Абсалом, у Гашур шоҳи Талмайнинг қизи Маходан туғилган. Тўртинчиси — Одониё, у Хаггитдан туғилган.
3Бешинчиси — Шафатиё, у Обидадан туғилган. Олтинчиси — Йитраём, у Эглахдан туғилган.