NUR
1 Солномалар 21
1Иблис Исроилга қарши қўзғалиб, Довудни Исроил халқини санаб чиқишга ундади.
2Довуд Йўабга ва лашкарбошиларга шундай буйруқ берди: — Боринглар, Бэршэвадан Дангача бўлган жойларни кезиб, Исроил халқини санаб чиқинглар. Менга натижасини олиб келинглар, токи қанча аҳоли борлигини мен билайин.
3Лекин Йўаб шундай деди: — Эгам халқнинг ҳозирги сонини юз карра кўпайтирсин! Эй шоҳ ҳазратлари, бу халқнинг ҳаммаси сизнинг қулларингиз эмасми?! Нечун ҳазратим халқни санашга эҳтиёж сезиб қолдилар?! Нечун Исроилга гуноҳ орттирмоқчилар?!